Россия Федерацияси Шимолий Ғарбий Федерал округи вилоятлари (субъектлари) маъмурияти расмий вакиллари билан миграция ва савдо-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида видео-конференц-алоқа шаклида учрашувлар бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида қамалга олинган Ленинград шаҳрида истиқомат қилган аҳолини Ўзбекистон Республикасига кўчирилиши тарихи юзасидан “Ўзбекистон куни” тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбир доирасида, Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси, ҳамда Москва шаҳридаги Элчихонаси ходимлари томонидан 23-25 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ҳокимликларининг мутасадди вакиллари билан Россия Федерацияси Шимолий Ғарбий Федерал округи вилоятлари (субъектлари) маъмурияти расмий вакиллари ўртасида миграция ва савдо-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида видео-конференц-алоқа шаклида учрашувлар бўлиб ўтди.
Шу жумладан, учрашувларга Россия Федерацияси Шимолий Ғарбий Федерал округи вилоятлари (субъектлари)дан Санкт-Петербург шаҳри, Ленинград, Архангельск, Калининград ҳамда Вологодск вилоятлари маъмурияти вакиллари жалб этилган бўлса, республикамиз вилоятларидан Андижон, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари вакиллари тадбирда иштирок эдилар.