РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда. (Ўзбекистон Республикасининг Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 мартдаги 6-сонли ва 2020 йил 19 мартдаги 7-сонли йўриқномалари).
Хусусан, 30 март соат 00:01 дан 1 майга қадар Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади.