Навоий ва Бобур асарлари ўзбек халқи бой тарихининг зарҳал саҳифаларидир

Тадбирда ўзбек тили ва адабиётининг шаклланиши ҳамда ривожланишига улкан қўшган ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий мероси, уларнинг жаҳон маданий тараққиётидаги ўрни хусусида фикр алмашилди.
Сўзга чиққанлар жаҳон халқлари маданияти хазинасидан муносиб ўрин олган Навоий ва Бобур асарлари ўзбек халқи бой ўтмиш тарихининг зарҳал саҳифаси эканлигини алоҳида урғуладилар.
Адабий кеча иштирок этган ватандош ёшлар томонидан Навоий ва Бобур ғазал ва рубоийларидан парчалар ёд олинди.
Анжуман доирасида, шунингдек, Россия Миллий кутубхонасида икки буюк сиймо асарлари кўргазмаси ташкил этилди.
"Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур нафақат Ўзбекистон маданиятига, балки Россияни ҳам ўз ичига олган бутун МДҲ минтақасига улкан таъсир кўрсатган. Алишер Навоий номи бизга болаликдан таниш. Биз Навоийни қадимий ўзбек маданиятининг энг буюк сиймоси сифатида қабул қиламиз", - деди Россия Миллий кутубхонаси бош директори Денис Ципкин.