Бош консулхонада парламент сайловларини ташкил этиш
Россия Федерациясининг Шимолий-Ғарбий федерал округида вақтинча бўлган фуқароларни яқинлашиб келаётган парламент сайловларида иштирок этишлари учун Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси қошида 32-сайлов участкаси ташкил этилган.
Шу муносабат билан, Сиз жорий йилнинг 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бериш ёхуд 27 октбярь куни Бош консулхона (Санкт-Петербург, 4-Красноармейская кўчаси, 4а уй)га келиб овоз бериш жараёнида иштирок этишингиз мумкин.