Бош консулхона ахбороти
Жорий йилнинг 11 декабр куни Санкт-Петербург шаҳри, Петроград тумани, Чапаев кўчаси 19 манзилдаги “Балтийская коммерция” компаниясига қарашли "Мануфактура James Beck" турар-жой қурилиш майдончасида бахтсиз ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Ҳ.И.(гр. 10.10.1977, Тошкент вилояти) вафот этган. Фуқаронинг иш берувчиси билан алоқа ўрнатилди ва унинг сўзларига кўра, тушлик танаффусидан кейин марҳум қурилиш чиқиндиларини йиғиш учун иш жойига қайтган ап қурилиш бинонинг юқори қаватига кўтарилган ва эҳтиётсизлик оқибатида пастга қулаб тушиб ҳалок бўлган. Ҳозирги вақтда, иш берувчи ёрдами билан фуқаронинг қариндоши билан аълоқа ўрнатилди ва марҳумнинг танасини ватанга репатриация қилиш бўйича тергов бўлими билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун 13 декабрь куни мархумнинг қариндоши билан Бош консуллик биносида ушрашув ўтказиш режалаштирилган.