Санкт-Петербургда Ўзбекистон Конституцияси ва Мадҳияси қабул қилинган муҳим саналарга бағишланган давра суҳбати ўтказилди
Давра суҳбати Ўзбекистон Давлат мадҳияси ижроси билан бошланди. Талабаларга Ўзбекистон Конституцияси ва Мадҳиясининг яратилиши тарихи, уларнинг мамлакатимиз давлатчилигида тутган ўрни ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, Ўзбекистон Конституциясига сингдирилган инсонпарварлик тамойилларини таъминлаш бўйича мамлакатимизда тизимли ва кенг кўламли демократик ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Чет элдаги ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, мавжуд муаммоларини тезкорликда ва ижобий ҳал этиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, Ўзбекистон фуқаролари ҳамиша ўз давлати ва Конституцияси ҳимоясида бўлиши ва бу тамойил бундан буён ҳам қатъий амалга оширилишига эътибор қаратилди.
Суҳбатда бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, уларнинг таълим олиши, иқтидорини намойиш этиши учун барча шароитлар яратилаётгани қайд қилинди.
Тадбир ниҳоясига етганидан сўнг иштирокчилар байрам дастурхонига таклиф этилди.