Бош консулхона ахбороти
Псков Давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг мурожаати муносабати билан шуни маълум қиламизки, Бош консулхона вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун ушбу масалани ўз назоратига олди.
Ушбу талабалар Тошкент шаҳрида жойлашган Россия Маданият маркази дастури доирасида турли ўқув йўналишларида таҳсил олиш учун келишган.
2022 йил 14 ноябрда университет маъмурияти ва талабалар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилмоқда.
Учрашувлар натижалари бўйича қўшимча ахборот эълон қилинишини маълум қиламиз.