2022 йилнинг 24 сентябрь куни “Farukh Samarkandi” томонидан ижтимоий тармоқларда чоп этилган “Андижонлик бола Питерда банкоматдан пул ечаётган пайти полиция ушлаган ва ҳужжатлари жойида эмаслиги сабабли олиб кетишган. Мана энди бир ойдан бери дараги йўқ экан. На қариндошлари ва на танишлари, ҳеч ким ҳеч қаердан топа олмаяпти экан. Янгиланди: юқоридаги маълумотда озроқ хатолик бор экан. Бола қамоқда ўтирибди экан. Қаердалиги аниқ экан. Аммо Украинага урушга жўнатиб юборишларидан қўрқишаяпти ота онаси. Оддий регистрация туфайли қамаб қўйишган экан” мақоласи юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Фуқаро Хошимов Муслимбек август ойида РФ ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза этувчи ташкилот ходимлари томонидан тегишли баённома тузилиб вақтинча Санкт-Петербург шаҳар 1-сонли хорижликларни сақлаш марказига жойлаштирилган.
Ушбу хабар эълон қилингандан сўнг Бош консулхона ходимлари томонидан дарҳол 1-сонли хорижликларни сақлаш маркази ва Санкт-Петербург шаҳар ижро суди ташкилотлари билан алоқа ўрнатилди ва фуқаро Хошимов Муслимбек 2022 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикасига чиқариб юборилганлигини маълум қиламиз.