2022 йил 3 август куни ўзбекистонлик блогер Насим Холов ютуб каналида эълон қилинган “Эрим мени шу аҳволда Россияда ташлаб кетди” видео мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз (https://www.youtube.com/watch?v=WjvEn_lCKhQ&ab_channel=NASIMXOLOV)
Ушбу эълон қилинган видео мурожаатда келтирилган ҳолатга ойдинлик киритиш, ҳамда фуқарога тегишли ёрдам ишларини кўрсатиш учун Бош консулхона ходимлари Калининград шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Ўзбек миллий маданий автономияси” масъул ходимлари билан боғланишди.
Ўзбек диаспораси вакиллари маълумотларига кўра, мурожаатчи 2005-2007 йиллар оралиғида Россия Федерациясига келиб 2021 йилда Россия фуқаролигини олган. 2019 йилдан буён шаръий никоҳдан ўтган ҳолда яшаб келган фарзандининг отаси 2021 йил маҳаллий миграция қонун қоидаларини бузганлиги учун РФ ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига мажбурий равишда чиқариб юборилган.
Фарзандини 2022 йил 14 февраль куни туғма нуқсонлар билан дунёга келтирган бўлиб март-апрель ойларида Калининград шаҳридаги ўзбек ватандошлар томонидан даволатиш учун 1 млн. рубль атрофида (15 873 АҚШ долл.) атрофида маблағ йиғилган ва даволатиш учун сарф этилган. Бундан ташқари шу кунга қадар мурожаатчига ўзбек ватандошлар томонидан ҳуқуқий ва руҳий мадад кўрсатиб келинмоқда. Бундан ташқари РФ фуқаролиги паспортига эга эканлиги сабабли махаллий суғурта компаниялари томонидан унинг фарзанди учун тиббиёт хизмати ҳаражатлари қоплаб берилмоқда. Фарғона вилоятида истиқомат қилиб келаётган оила аъзолари ҳам тез-тез Калининград шаҳрига ташриф буюриб унинг ҳолидан хабар олиб туришлари аниқланди. Ҳолат юзасидан Бош консулхона ходимлари Калининград шаҳридаги ватандошлар билан доимий алоқада эканликларини маълум қиламиз.