2022 йил 3 август куни “fontanka.ru” ва “repost.uz” томонидан эълон қилинган “Россияда ўзбекистонлик ўрмонга олиб борилди ва ўзи учун қабр қазишга мажбурланганлиги” юзасидан чоп этилган маъқола бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ушбу эълон қилинган маъқолада келтирилган ҳолатга ойдинлик киритиш, ҳамда тегишли суриштирув ишлари олиб бориш учун Бош консулхона ходимлари Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Санкт-Петербургдаги вакиллари ҳамроҳлигида 2022 йил 4 август куни воқеа содир этилган манзил бўйича 82 полиция маҳкамасига мурожаат этдилар. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан, ҳамда фуқаронинг мурожаатига кўра ушбу полиция маҳкамаси тезкор гуруҳи томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини ва Бош консулхона ходимлари 82 полиция маҳкамаси масъул ходимлари билан доимий алоқада эканликларини маълум қиламиз.