2022 йил 22-23 июнь кунлари Бош консулхона ва Ташқи меҳнат миграция агентлиги ходимлари Санкт-Петербург шаҳридаги ўзбек диаспораси вакиллари билан Новгород вилоятига ташриф буюрдилар.
Ташриф доирасида Новгород вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўзбек диаспора вакиллари, Новгород давлат университетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашдилар. Шу билан бирга, Новгород вилояти Демянск туманида 2-Жахон уруши натижасида ҳалок бўлган 4 нафар Ўзбекистонлик ватандошларимизни жасадларини қайта дафн этиш маросимида иштирок этдилар.