Санкт-Петербург шаҳрида Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигини нишонланиши муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди
Ушбу тадбирга шу билан бирга ўзбек диаспора ташкилоти вакиллари, мамлакатимиз рахбари ташаббуси билан ташкил этилган “Эл юрт умиди” фонди томонидан Санкт-Петербург шаҳрига малака ошириш учун юборилган талабалар, ҳамда ушбу тадбирни маҳаллий кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилдилар.
Россия Федерацияси Фанлар Академияси Шарқ қўлёзмалари институти директори И.Ф.Попова сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларига 2021 йил 10-12 декабрь кунлари Институт биносида ва “Эрмитаж” музейида А.Навоийнинг 580 йиллиги юбилейига бағишланган илмий анжуман ўтказилганлиги ва ушбу тадбирда республикамиздан ташриф буюрган Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, Бутунжаҳон мероси жамияти раҳбари Ф.Абдуҳолиқов, Россия Давлат Эрмитажи директори профессор М.Б.Пиотровский, навоийшунос олимлар - филология фанлари докторлари Ш.Сирожиддинов ва А.Эркинов, филология фанлари номзодлари С.Олимов ва Б.Ражабова, филология бўйича фалсафа докторлари О.Давлатов ҳамда Р.Жабборовларнинг Навоий ҳаёти ва ижоди, дурдона асарларига оид қизиқарли маърузалари билан иштирок этканликлари тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бирга, Иккинчи жаҳон уруши йилларида блокадада қолган Ленинград шаҳрида 1941 йил 10 декабрь куни Шарқшунослик институтида буюк бобокалонимиз таваллудининг 500-йиллигига бағишлаб Навоийхонлик кечалари уюштирилганлигини, ҳамда айни вақтда Институт музейида ушбу кечага мансуб маълумотлар ва А.Навоий қаламига мансуб қўлёзмалар ва адабиётлар алоҳида эътибор билан сақланаётганлиги билдириб ўтилди.
Ленинград вилояти ҳукуматининг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, миллатлараро муносабатлар бўйича қўмитаси раиси маслаҳатчиси В.В.Михайленко Ленинград “Дўстлар уйи”да Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург шаҳрида ягона бўлган интерактив ўзбек маданият музейи ташкил этилганлигини, ҳамда А.Навоийнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маҳалий келажак авлодга кенгроқ таништириш мақсадида ушбу муассаса ҳудудида унинг шарафига ёдгорлик ўрнатиш юзасидан таклиф билдирилди. В.В.Михайленко томонидан “Алишер Навоий ижодий мероси ва замонавийлик” номли маърузаси тадбир иштирокчилари ўқиб эшитирилди.
Бундан ташқари, Беларусь ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ҳозирда Санкт-Петербург шаҳрида истиқомат ва ижод қилиб келаётган ватандошимиз И.Р.Кучиев томонидан тайёрланган “Алишер Навоий: Қадим замоннинг буюк устози – ҳозирги замон буюк устозидир” ва “Захириддин Мухаммад Бобур” номли мақолалари ижодий учрашувга келган россиялик меҳмонлар томонидан катта қизиқиш билан тингланди ва тадбир сўнггида И.Кучиев томонидан Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишлаб яратилган “Абадийликка беш қадам” номли асари бадиий кеча иштирокчиларига тақдим этилди.
Талабалар томонидан ўзбек ва рус тилларида ўқиб эшиттирилган Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур қаламига мансуб ғазаллар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.