“Ватандошлар” жамоат фонди ва Россия Федерациясининг Шимолий-Ғарбий федерал округидаги ватандошлар билан видеомулоқот ўтказилди.
“Ватандошлар” жамоат фонди ва Россия Федерациясининг Шимолий-Ғарбий федерал округидаги ватандошлар билан видеомулоқот ўтказилди.
Онлайн учрашувда Фонд Бошқарув раиси О.Сатторов, масъул ходимлар, Ўзбeкистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консули А.Бабаев, ватандошлар ва уларнинг жамоат бирлашмалари раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирда Санкт-Петербургдаги жамоат бирлашмаларини зарур миллий ҳунармандчилик жиҳозлари билан таъминлаш, ҳудудда миллий-маданият марказини ташкил этиш каби мавзуларда муҳокамалар олиб борилди.