Жорий йилнинг 17 сентябрь куни, Россия Федерацияси Фанлар Академияси Шарқ қўлёзмалар институти биносида Ўзбекистон Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан яратилган беш жилддан ибрат “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда институт директори И.Ф.Попова, тилшунос олимлар ва ёш илмий изланувчилар иштирок этдилар.
Тақдимотда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»ни яратиш бўйича олиб борилган изланишлар, ўзбек тилининг халқаро майдонда тутган ўрни ва моҳиятини юксалтиришда луғатнинг тутган ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир сўнгида, Бош консулхона томонидан институтга «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби тақдим этилди.
И.Ф.Попова «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» нусхалари учун миннатдорчилик билдирди ва ушбу нашр дунёдаги энг бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили сўзлари маъноларини тушунишда катта ёрдам беришини таъкидлади.