Россиядан Ўзбекистонга қайтишни истаган ватандошлар қаерга мурожаат қилишлари мумкин
Россиядан Ўзбекистонга қайтишни истаган ватандошлар
қаерга мурожаат қилишлари мумкин?
16 март куни Ўзбекистонда карантин эълон қилиниши муносабати билан хорижий мамлакатлардан барча турдаги қатновлар вақтинча бекор қилинди, айни чоғда, фақатгина Ўзбекистонга қайтишни истаган ватандошларгагина киришга рухсат берилди.
Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси томонидан маҳаллий ҳудудий органлар билан алоқалар ўрнатилган ва доимий мулоқот олиб борилмоқда, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият доимий кузатув остига олинди. 2020 йил 18 март ҳолатига кўра, Россияда янги инфекция билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Ватандошларимизни ваҳимага берилмаслик ва хотиржамликка чорлаб қоламиз. Шу билан бирга, янги вирус билан касалланишнинг олдини олиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилишингизни сўраймиз:
− жамоат жойлари: савдо марказлари, спорт ва бошқа оммавий тадбирларга боришдан тийилиш, тиғиз вақтда жамоат транспортидан фойдаланмаслик;
− жамоат жойларида бир марталик тиббий ниқобдан (респиратор) фойдаланиш ва уни ҳар 2-3 соатда алмаштириш;
− ўткир респираторли вирус инфекциясига (ОРВИ) оид сезиларли белгилар (йўтал, аксириш, бурундан сув оқиши) бор инсонлар билан бир хонада бўлиш ва яқин алоқага йўл қўймаслик;
− кўчадан ҳар қайтганда, бегона одам билан мулоқот қилингандан сўнг қўлларни сув ва совун орқали ювиш;
− гаджетлар, компьютерлар ва бошқа техника, шунингдек, доимий фойдаланадиган мебелларни мунтазам равишда дезинфекциялаш;
− имкон даражасида қўл бериб кўришиш ва қучоқлашувлардан воз кечиш;
− фақат ўзингизники бўлган шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш (сочиқ, тиш тозалаш воситалари);
− имкон даражасида кўз, бурун ва оғизни қўл билан ушламаслик;
− эпидемиологик вазият ёмон бўлган мамлакатларга сафарга боришдан воз кечиш;
− Россия ҳукуматининг тавсияларини диққат билан кузатиб бориш ва уларга амал қилиш (www.rosminzdrav.ru/ministry/covid19 ва www.rospotrebnadzor.ru/region/korono_virus).
Тиббиёт мутахассисларининг маълумотларига қараганда, коронавирус инфекция билан касалланишнинг асосий белгилари тананинг юқори ҳарорати, бош оғриғи, заифлик, йўтал, нафас олишнинг қийинлашуви, мушакларда оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳамда ич кетиши ҳисобланади. Касаллик билан боғлиқ белгилар юзага келган тақдирда, зудлик билан 103 қисқа рақамига қўнғрироқ қилиб, тез тиббий ёрдам чақириш лозим.
2020 йил 18 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасига қайтишни истаган 700 дан ортиқ ватандошлар Санкт-Петербург шаҳидаги Бош консулхонасига мурожаат қилишди ва Ўзбекистонга учиш учун чартер авиқатновини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
Шу муносабат билан Бош консулхона Ўзбекистон Республикасига қайтиш истагини билдирган фуқаролардан gkruspb@mail.ru электрон манзилига қуйидаги маълумотларни юборишни сўрайди:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг нусҳаси;
- «Uzbekistan airways» нинг Ўзбекистон Республикасига парвози учун мавжуд авиачипта нусҳаси (мавжуд бўлса);
- Телефон рақам;
- Касаллик тўғрисида маълумот, ҳомиладорлик тўғрисида маълумот, ёш фарзандли аёллар ва ҳ.к.з.
Чартер рейси вақти ва парвоз шартлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда маълум қилинади.
Мавзуга доир қўшимча ахборотларни Бош консуллик ҳузурида ташкил этилган тезкор штабга қўнғироқ қилиб олиш мумкин:
Контактные данные членов рабочей группы Генерального консульства:
1. |
Бабаев Алишер Мамажонович |
Генеральный консул Республики Узбекистан в г.Санкт-Петербурге |
+7962 707 5464 |
2. |
Латифжонов Журабек Рахимович |
2-секретарь Генерального консульства Республики Узбекистан в г.Санкт-Петербурге |
+7965 023 0231 |
3. |
Бахриддинов Равшан Каримджанович |
3-секретарь Генерального консульства Республики Узбекистан в г.Санкт-Петербурге |
+7965 029 4149 |
4. |
Сайдазимов Зафар Зархўжаевич |
Представитель «Uzbekistan airways» |
+7812 312 75 36 |
5. |
Туранов Санжар Тулкинович |
Сотрудник представительства |
+7965 070 4444 |
6. |
Аскаров Зохиджон Садикжанович |
Представитель АВТМ РУ в г.Санкт-Петербурге |
+7963 320 8358 |
Интернет-ресурсы Генконсульства:
Электронная почта: gkruspb@mail.ru
Телеграм канал: https://t.me/gkruspb
Адрес Генконсульства:
город Санкт-Петербург, Адмиралтейский район, улица
4-Красноармейская, дом 4А.